Бухородаги супер турнирда жанг қилувчи жуфтликлар маълум (Фото)
5 апрель куни Бухоро шаҳри ажойиб, ўзига хос жанг кечасига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур кечанинг ўзига хослиги шундаки, унда тўртта спорт туридан яъни, профессионал кикбоксинг, ушу санда, ММА ҳамда комбат айкидо бўйича тўрттадан жами, 16 та жанг ташкил қилинади.
Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти Музаффар Ражабов бошчилигида ҳокимлик фаолияти мобайнида Бухоро ҳамда юртимизнинг равнақи учун катта хизмат кўрсатган Ўктам Барноев ҳамда Карим Камоловнинг ёрқин хотирасига бағишланиб ўтказилаётган ушбу халқаро турнирда аста-секинлик билан жанг қилувчи жуфтликлар аниқланиб бормоқда.
Ҳозирга қадар, профессионал кикбоксинг ва ММА йўналишида жанг қилувчи қуйидаги жуфтликлар маълум бўлиб улгурди. Қолган иштирокчиларни ҳам тез орада маълум қилиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар