"Бухоро"га ўтаётганим рост, лекин..." ёхуд ҳужумчидан ҳимоячига айланган футболчи клубини нега ўзгартираётганини айтди

Бу йил 30 ёшни қарши оладиган футболчи Ихтиёр Тошпўлатовнинг фаолиятида ўзгариш бўладиган бўлиб турибди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, у ўтган йили “Металлург” сафида тўп сурди ва Суперлигада 20 та учрашувда майдонга тушди. Шартномаси тугаган ўйинчи янги мавсумни бошқа клубда давом эттириш эҳтимоли жуда юқори. Sports.uz журналисти бу масалада Тошпўлатов билан суҳбатлашди.

- Эшитишимча, “Бухоро” клубига ўтаётган экансиз. Аввало, шу хусусида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Бу ҳолат амалга ошяптими?

- Авваламбор, барчани ўтган янги йил билан табриклайман. Ҳа, менинг “Бухоро” клубига ўтаётганим рост. Лекин ҳали шартнома имзолаганим йўқ.

ихтиёр4

- “Металлург”ни тарк этиш фурсати келганмиди? У ердан кетишингиз нима билан боғлиқ?

- Тўғрисини айтсам, “Металлург”дан кетаман деб ўйламагандим. 26 декабрда йиғинга киришдик. Шу куни клубдагилар билан гаплашдим ва сўнгра кетишга қарор қилдим.

- Бекободдаги фаолиятингизда сизга энг кўп ёққан нарса нима эди?

- “Металлург”даги фаолиятимдаги энг қизиқ ҳолат шуки, мен ҳужум чизиғида ўйнардим, кейин ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб кетганим эсда қоларли бўлди.

ихтиёр1

- Адашмасам, сизга хориждан ҳам таклифлар бўлаётган экан. Сир бўлмаса қаердан аниқ таклифлар тушди ва ўзингизни легионер бўлиб синаб кўриш ниятингиз ҳам борми?

- Ростини айтадиган бўлсам, таклиф бўлди. Лекин ўзим Ўзбекистонда қолишни ният қилдим.

- Аслида ҳужумчи сифатидаги асосий мақсадингиз қандай эди?

- Ҳа, мен ҳужумчи эдим. Лекин 2019 йил Самарқанднинг “Динамо” жамоасига келганимда мени Даврон ака Файзиев ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатди. Бундан жуда хурсанд бўлдим ва ярим ҳимоячи бўлиб ўйнадим. 2020 йили “Металлург” клубига келганимда 3-турда “Пахтакор” қарши ўйинда ўнг томон ҳимоячимиз қизил карточка олганди. Шу ўйинда мени Андрей Шипилов ҳимояда ўйнашимни айтди. Футболчи майдоннинг қаерида тўп суришини мураббий ҳал қилади. Шу билан мен ҳимоячи бўлиб кетдим.

ихтиёр2

- Сир бўлмаса, олдингизга яна қандай таклифлар бор эди?

- Тўғриси, 2-3 та клублардан таклифлар бор эди. Аммо менга “Бухоро” жамоасининг таклифи ёқди.

- Сиз учун Суперлигамиздаги энг ёқтирган мураббийингиз ким?

- Мен кўплаб мураббийлар билан бирга ишладим. Ҳаммаси ўзига яраша услубга эга. Барчасини ҳурмат қиламан. Бу борада бир кишини алоҳида ажратиб айта олмайман.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!