"Бухоро"га яна кимлар қўшилди?

Ўз қароргоҳида шуғулланаётган “Бухоро” клубининг таркибида ҳам ўзгаришлар давом этмоқда. Илгари “Динамо”дан беш нафар футболчининг таклиф қилингани хусусида маълумот билан ўртоқлашгандик. Кейинчалик таркибга яна бир қанча ўйинчилар қўшилишди.

бухоро1_1

Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган андижонлик ҳимоячи Хушнуд Авилов айни чоғда бухороликлар сафида шуғулланмоқда. Шунингдек, Рустам Абдуҳамидов, Бобур Қосимов, Файзулла Жуманқўзиев сингари “Бухоро”нинг собиқ футболчилари ҳам жамоага қайтарилган. Ўтган мавсумни Тожикистоннинг “Истаравшан” сафида ўтказган Хуршид Олимов ҳам “Бухоро”га қўшилди.

Ҳаким Фузайлов жамоаси энди назорат учрашувларини ҳам ташкил қилмоқда. 13 январь куни Қаршида “Насаф” билан куч синашиши тўғрисида хабар бергандик. Шунингдек, бухороликларнинг Тошкентдаги йиғини мобайнида 16 январда “Нефтчи”, 20 январь куни эса “Сўғдиёна” клубларига қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!