"Бухоро"ни асосий футболчилар тарк этди
Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Бухоро" жамоасида ўзгаришлар давом этади. SPORTS.uzга маълум бўлишича, жамоани Александр Касьян ва Обид Жўрабоев тарк этди.
Айни дамда, турнир жадвалини қуйи поғоналарида бораётган клуб таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Куни кеча хабар берганимиздек, тез орада Шоҳруз Норхонов "Бухоро" аъзосига айланади.
Маълум бўлишича, 7 июль санасидан жамоа йиғинга киришади. Айни дамда, Улуғбек Бақоев шогирдлари 13 ўйинда 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар