"Бухоро"нинг бош мураббийи ҳозир қаерда?
Коронавирус пандемияси туфайли футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам тўхтатилганидан кейин клублар ўз-ўзидан танаффусга чиқишганди. Бундай вазиятда эса мураббий ва футболчилар уйда қолган ҳолда индивидуал тарзда машғулотларни бажаришмоқда.
Лекин бундай вазиятда хорижга кетган мутахассислар ҳам бор. Масалан, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе айни пайтда Туркияда эканлигини айтиш мумкин.
Шунингдек, мавсумни кетма-кет учта йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлаган “Бухоро” клубининг бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ҳам карантинни бошқа ерда ўтказаётганини айтиш мумкин. Аниқроғи, Муҳсин Муслимович ҳозирда Россия пойтахти Москвада бўлиб турибди. Бундан ташқари, “Бухоро” клубидаги легионерлар ҳам карантинни ўз мамлакатларида ўтказишаётгани маълум бўлди.
Олдин хабар берганимиздек, “Бухоро” клуби раҳбарияти омадсиз стартдан кейин ҳам Муҳаммадиевга яна имконият беришди. Айтиш лозимки, карантин тугаб, чемпионат баҳсларига яна рухсат берилганидан сўнг, 4-тур доирасида “Бухоро” ҳамда “Андижон” ўртасида ўтадиган беллашувда қайд этиладиган натижа катта эҳтимол билан мезбонлар устозининг кейинги тақдирига таъсир кўрсатади.
Фикрлар