"Бухоро"нинг "Бунёдкор"га қарши сўнгги 4 та ўйини дуранг билан тугаган. Бу сафар Бақоевнинг дебюти...

“Бухоро” клуби жорий чемпионатда янги бош мураббий этиб тайинланган Улуғбек Бақоев бошчилигидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Рақиб эса ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган “Бунёдкор”.

Шу пайтгача клублар 28 маротаба тўқнаш келишган. Охирги марта жамоалар 2020 йилги чемпионатда тўқнаш келишган. Қизиғи, “Бухоро” фақат бир марта рақибини енгга олган холос. 6 йил муқаддам, 2017 йили бухороликлар ўз уйида “Бунёдкор”ни 4:2 ҳисобида таслим қилган. “Бунёдкор” эса 19 бор ғалаба қозонишга улгурди. Яна 8 та беллашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 16/64 “Бунёдкор” фойдасига.

Ушбу жамоаларнинг охирги 4 та учрашувида дуранг қайд этиляпти ва айниқса, сўнгги 3 та ўйинда асосан 1:1 ҳисоби кузатилмоқда. “Бунёдкор” эса “Бухоро”ни 2018 йилги мавсумда мағлубиятга учратган.

Кўрамиз, Бақоев дебют ўйинида қандай натижа кўрсатаркин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!