Буюк Британия амалий ёрдам сифатида крикет анжомларини тақдим этди
Оммавийлиги жиҳатидан футболдан кейинги ўринда турувчи крикет спорт тури мамлакатимизда ривожланиш босқичига ўтганлигини крикет спорт тури кенг оммалашган қатор давлатлар ҳам эътироф этишмоқда. Хусусан, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ўзбекистонда крикет спорт турини ривожланаётганини юқори баҳолаган.
Шу боис, Англия крикет кенгаши (Enland Cricet Board) томонидан амалий ёрдам беришни бошлаб, "Bat for a chance" номли ҳамкор ташкилоти орқали илк бор ёрдам сифатида крикетчи қизлар учун крикет анжомларини жўнатди. Мазкур тақдим этилган крикет анжомлари жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон крикет федерациясида бир гуруҳ крикетчи қизларимизга тантанали тарзда топширилди.
Юқори сифатли крикет анжомларини қабул қилиб олган крикетчи қизлар бундай эътибор учун миннатдорчилик билдиришиб, машғулотларга янаям зўр беришини ва мусобақаларда кучлилар қаторида бўлишга ваъда беришди.
Фикрлар