Буюк Лео: Месси Ла Лигада 400 та гол урган илк футболчига айланди
Ads

Испания чемпионати 19-турида “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Эйбар” футболчиларини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйинда Лионель Месси голлардан бирига муаллифлик қилиб, Ла Лигада киритган голлари сонини 400 тага етказди ва бу кўрсаткичга эришган илк футболчига айланди.

Қуйида бир нечта қизиқарли статистика келтирилган:

  • Месси 400 та голни Ла Лиганинг 435 ўйинида киритишга муваффақ бўлди.
  • Месси Ла Лига тарихида 400 та гол урган илк футболчи. “Ювентус” аъзосига айланган Криштиану Роналду ҳисобида Ла Лиганинг 292 учрашувида 311 тўп.
  • Кучли учликка Тельмо Сарра якун ясади. Узоқ 1940-50 йилларда тўп сурган футболчи “Атлетик” таркибида Ла Лиганинг 277 баҳсида 251 гол урган.
  • Жорий мавсумда Месси Испания чемпионатининг 17 беллашувида 17 та гол ва 10 та голли пасга муаллифлик қилди. Сўнгги 5 турда у 8 та гол киритди.