C2 Сериядан А Сериягача ва Европа Лигасигача жамоани олиб чиқа олган ишбилармон вафот этди
Ads

Бизнесмен ва "Сассуоло" клуби эгаси Жоржио Сквинци узоқ давом этган касалликдан сўнг, 76 ёшида вафот этди.

Бундан ташқари, "Мапеи" компанияси ҳам Сквинцига тегишли эди. Тадбиркор 2002 йилда "Сассуоло" клубини сотиб олган.

Унинг фаолияти давомида жамоа ўз тарихидаги энг катта ўсишига эришди. "Сассуоло" C2 Сериядан А Сериягача кўтарилди. Бундан ташқари, Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлди.