"CAFA Nations Cup". Афғонистон терма жамоаси учрашув якунланмасдан майдонни тарк этди

"CAFA CUP"нинг илк ўйинида баҳсли холат юз берди. Қирғизистон - Афғонистон ўртасидаги учрашувга рефере 7 дақиқа қўшиб берган эди. Қирғизистонликлар аъзоси Батирканов 90+5 дақиқада гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг Афғонистон термаси устози хакамларга кескин эътироз билдирганча, шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетди.

Афғонистон жамоаси гол урилаётган вақтда рақиб вакили тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблади. Шу тариқа турнирнинг илк ўйинида Қирғизистон ғалаба қозонди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!