CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистон ишончли тарзда Тожикистонни мағлубиятга учратди

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament мусобақаси 1-тур учрашувлари якунига етди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қирғизистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнинг иккинчи ўйинида мезбон Тожикистон ва Афғонистон ўсмирлари баҳс олиб борди. Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарувида ўтказилган ўйинда афғонистонлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

1-турдан кейин Афғонистон ўсмирлар термаси тўплар нисбати бўйича яхшироқ натижа қайд қилган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Ўзбекистон U-15 термаси ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
3 июль, душанба

Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15 — 3:1

Голлар: Фардин Носири (2), Сайид Ашгур Ҳусайни (83, 90+6) – Файзиддин Назаров (41)

Огоҳлантириш: Фардин Носири (7)

Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Ўзбекистон).

Қанот ҳакамлари: Бахтиёр Шавкатов, Султонмурод Улфатов (иккиси – Ўзбекистон).

Захира ҳаками: Спартак Даниленко (Қирғизистон).

Жамоа

Ў

Ғ

М

Д

Т/Н

О

1

Афғонистон

1

1

0

0

3-1

3

2

ЎЗБЕКИСТОН

1

1

0

0

2-1

3

3

Туркманистон

0

0

0

0

0-0

0

4

Қирғизистон

1

0

0

1

1-2

0

5

Тожикистон

1

0

0

1

1-3

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!