“CAFA U-20 Championship 2026”. Ўзбекистон терма жамоаси илк турда ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тожикистон “CAFA U-20 Championship 2026” турнирига мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси илк учрашувни Қирғиз Республикасига қарши ўтказди.

"Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Улуғбек Маратов ҳамда Сайфиддин Содиқов муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари иккинчи турда Афғонистон U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 13 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!