"CAFA U-20 Championship": Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, чемпионга айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "CAFA U-20 Championship" мусобақаси доирасидаги Туркманистонга қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионликни расмийлаштирди.

Икки голни ҳам "Локомотив" аъзоси Қувончбек Абраев ўз ҳисобига ёздириб қўйди (15 ва 40).

Шу тариқа, жамоамиз 4 та ўйинда ғалаба қозонди ва 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Қувонарли томони шуки, вакилларимиз ушбу беллашувларда биронта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!