Cedana Ser: Вальверде "Барселона"ни тарк этади

Cedana Ser нашри хабарига кўра, "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жорий мавсум якунланганидан сўнг ўз постини тарк этади.

Манбага кўра, ушбу қарор иккала томоннинг ўзаро розилига асосида қабул қилинади. Клуб раҳбарияти жамоадаги вазият яхши эмаслигини инобатга олган ҳолда мураббий ўз иҳтиёрига кўра "Барселона"ни тарк этишига умид қилишмоқда.

Бундан ташқари, агар "кўк-анор рангликлар" ўзлари иштирок этаётган турнирларда яна муаммога дуч келишадиган бўлса, унда мутаҳассис вақтлироқ ишдан олиниши ҳам мумкин.

Шунингдек, клуб ҳўжайинлари бош мураббийлик курсисига янги номзодни танлаб бўлишган. Манбага кўра, Роналдь Куман кейинги мавсумдан "Барселона" бош мураббийлигини қабул қилиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!