Чалханоглу Бундеслигага кўчиб ўтмоқчи
"Интер" аъзоси Хакан Чалханоглу фаолиятини Бундеслиганинг "Бавария" жамоасида давом эттиришни истамоқда, дея хабар берди туркиялик инсайдер Ягиз Сабунжуоглу.
Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи мюнхенликлар билан музокараларни бошлаган. Аммо миланликларга таклиф жўнатилмади.
30 ёшли футболчининг клуби билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Унинг трансфер нархи эса 45 миллион еврога тенг бўлиб турибди.
Германиялик журналист Кристиан Фалькнинг сўзларига кўра, "Бавария" айни пайтда "Фулхэм"дан Жоау Палиньяни сотиб олиш устида ишламоқда, лекин лондонликлар билан келишиш қийин бўляпти. Шу сабабли, немислар тез орада сўнгги таклифни юборади ва рад жавобини олса, бу трансфердан воз кечади. Португалиялик ярим ҳимоячига алтернатив вариант сифатида Чалханоглу кўрилмоқда.
Фикрлар