Чарлз Оливейра: Чендлердан қочиб юрмайман

  • 25 март, 2021, 06:59
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 15 май санасида "UFC 262" турнири бўлиб ўтади. Унда дивизионнинг икки янги аъзоси Чарлз Оливейра ва Майкл Чендлер Ҳабиб Нурмагомедов воз кечган чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. Даъвогарлардан бири Оливейра бу тўқнашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

"Агар Майкл зарбалар билан жангни бошласа, бу менга қўшимча куч беради. У Ден Хукер билан жангда иш берган услубидан яна фойдаланмоқчи бўлса, жуда қаттиқ адашади. 

У ҳар гал кучли зарба йўллашга ҳаракат қилганида оғир зарбалар сериясини қабул қилиб олишга мажбур бўлади. Мен Чендлердан Хукер каби октагон бўйлаб қочиб юрмоқчи эмасман. У билан росмана жангга кираман ва ҳар бир зарбаси учун менда етарли қарши ҳужумлар бўлади. 

Албатта, Чендлер UFC'даги дебютида барчани ҳайрон қолдира олди. Аммо Хукер машғулотлар пайтида тўғри ишлаганида, жанг буткул бошқача сценарийда кечиши мумкин эди", - деди Чарлз Оливейра. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!