Чарлз Оливейра: “Махачевга қарши жангни хоҳламагандим”
Хабарингиз бор, "UFC 280" турнирининг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун Ислам Махачев ҳамда Чарльз Оливейра жанг қилади. Аслида, Оливейра бу жангни хоҳламаганлиги ҳақида айтиб ўтди.
“Бу жангни хоҳламагандим. Бошқа катта пул келтирадиган тўқнашувни истагандим. Бироқ UFC хизматчиси эканимни ҳамма билади, бундан қочиб қутулолмайсиз. Биз ҳар жабҳада музокара олиб бордик.
Аслида, Нью-Йорк вариантини маъқул кўргандим. Чунки бу бетараф ҳудуд эди. Бироқ ҳаммаси шундай бўлдики, турнир Aбу-Дабига берилди. Ростини айтсам, менга фарқи йўқ, чунки октагон дунёнинг барча бурчагида бир хил”, — деди Оливейра.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 280" турнири 22 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилади.
Фикрлар