Чарльз Оливейранинг "иштаҳаси карнай!" У Конор билан уришмоқчи

  • 25 август, 2022, 15:57
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра Ислом Маҳачев билан жанг қилишга нима сабабдан рози бўлганини маълум қилди. 

"Биз Конор МакГрегорга қарши Бразилияда жанг кечаси ташкил қилишни сўрадик ва умид қиламанки, у рози бўлади. Мен бу тўқнашув келаси йил содир бўлишига ишонаман.

Ислом билан жанг қилишга рози бўлганимнинг ягона сабаб шу. Қанчалик кўп ғалаба қозонсам, Конорга қарши уришиш эҳтимолим шунчалик юқори бўлади",-деди Оливейра.

Маълумот учун, Оливейра - Маҳачев жанги 23 октябрь куни UFC 280 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!