Чарм қўлқоп усталаримиз яна шоҳсупа тўрида
Ads

Қозоғистонда ёшлар ўртасида Ғолиб Жафаров соврини учун ўтказилган бокс турнирида терма жамоамиз аъзолари 4 олтин, 2  кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада Асрорбек Шаҳобиддинов, Жоҳонмурод Имомалиев, Лазизбек Фаттоев, Нурсатбек Тоҳиров ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шунигдек, Азизбек Тожиев ва Мирзааҳмад Мирзабеков эса ташкилотчилар томонидан кумуш медаль билан тақдирланди.

Ёш чарм қўлқоп усталаримиздан Қобилжон Абдураҳимов, Азизбек Самадов ҳамда Абдуллажон Алмамадов терма жамоамизга бронза медалини келтирди.