"Челси" - "Астон Вилла": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. "Челси" ишонч билан қадам ташлашда давом этади!
- 90'

ГОООООООООООООЛ! Лукаку дублни расмийлаштирмоқда!
Ромелунинг жарима майдони чизиғидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 90'

Жоржиньога тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
- 87'
Лондонликлар мудофааси рақиб уринишларини бирин-кетин бартараф этмоқда.
- 85'
Бу сафар МакГин йўллаган зарба дарвозага аниқ бормади.
- 83'
Тайрон Мингснинг кучли зарбаси рекошет натижасида бошқа йўналишга кетди.
- 82'

Хадсон-Одои ўз ўрнини Тимо Вернерга бўшатиб берди.
- 82'
Хаким Зиешнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 81'
Айни дақиқаларга келиб тўп назорати "аристократлар" томонда бўлиб турибди.
- 79'

Каллум Хадсон-Одои воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 78'
Жарима майдонига оширилган тўпни Менди ушлаб олди.
- 76'
Маркос Алонсонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 74'

Яқин масофадан берилган зарбани Менди ушлаб олди.
- 72'
Бирмингемликлар сўнгги дақиқаларда фаолликни оширди.
- 69'

Дэнни Ингс ўз ўрнини Бертран Траорега бўшатиб берди.
- 66'
Матео Ковачичнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 64'

Кай Хаверц ўз ўрнини Аспиликуэтага бўшатиб берди.
- 61'

Ҳужумда қоида бузган Маркос Алонсо огоҳлантирилди.
- 59'
Олли Уоткинснинг бу сафарги уриниши бироз ноаниқ кетди. У бугун жуда фаол ўйнамоқда.
- 56'

Жэйкуб Рэмси ўз ўрнини Леон Байига бўшатиб берди.
- 54'

Хадсон-Одоининг узатмасини Конса бартараф этди.
- 53'
"Челси" футболчилари рақиб прессингидан комбинациялар орқали чиқиб кетмоқда.
- 51'
Кай Хаверцнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 49'

ГООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Мингснинг хатосидан сўнг бирга-бир вазяитга чиқиб борган Ковачич дарвозани аниқ нишонга олди.
- 47'
Менди тўпга чиқишда хато қилди. Унинг бахтига Туанзебе мўлжалда адашди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Биринчи таймда боши хатодан чиқмаган Сауль ўрнига Жоржиньо ўйинга қўшилди.
- 45'

Танаффус!
- 45'
Алонсонинг узатмасига Лукаку ета олмади.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
- 43'
Бўлим сўнгини бирмингемликлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.
- 41'

Рэмсининг уринишидан кейин Менди тўпга эга чиқди.
- 40'

Хаким Зиешнинг ўзи ёқтирган усулда берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 37'
Саулнинг бу сафарги хатосидан сўнг Сильва тактик фол ишлатишга мажбур бўлди.
- 35'
Ўйин тенг курашлар ва шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда.
- 33'

Мингс ва Ингснинг кетма-кет икки кучли зарбасини Менди қайтарди. Даҳшат!
- 32'
Зиешнинг узатмасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 30'
Кай Хаверц Дуглас Луизни алдай олмади ва тўп йўқотди.
- 29'
Сауль бугун жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Бу сафар кераксиз жойда қўполлик.
- 28'

Хадсон-Одоини йиқитган Мингсга сариқ карточка кўрсатилди.
- 27'
Дуглас Луизнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
- 25'
Хадсон-Одои қанотдан тўпни оширди. Ҳимоячилар чаққонроқ чиқди.
- 23'

Тьяго Сильвадан сейв! Дарвозабонни алдаб ўтган Уоткинс томонидан берилган зарбани ҳимоячи қайтарди.
- 21'
Бирмингемликлар сафида Уоткинс алоҳида ажралиб турибди.
- 19'
Менди бу сафар жарима майдонига оширилган тўпни муштлари билан уриб юборди.
- 17'

Олли Уоткинснинг зарбасини Менди бартараф этди.
- 15'

ГОООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни очди!
Ковачичдан чиройли пас қабул қилиб олган Лукаку бир ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозани ишғол этди.
- 13'
"Аристократлар" босимни давом эттирмоқда.
- 11'

Маркос Алонсога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 9'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Челси"дан ҳеч ким дарвозага йўллай олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.
- 8'

Жэйкуб Рэмси огоҳлантирилди.
- 7'
Жарима майдонига оширилган тўпни Рюдигер узоқлаштирди.
- 5'
Тухель жамоаси ўз услубига мос равишда эрта прессинг уюштирмоқда.
- 3'
Фаоллик "кўклар" томонда бўлиб турибди.
- 1'
Кутилмаганда, илк сониялардан олдинга ўтган Рюдигер узоқ масофадан зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 1'

Учрашувга старт берилди!

Фикрлар