"Челси" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Челси" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди.

УЕФА расмий сайтининг хабар беришича ушбу масъулиятли учрашув Жунейт Чақир бошчилигидаги туркиялик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилган. Унга қанотларда ҳамюртлари Бахаттин Дуран ва Тарик Энгюн, дарвоза ортларида эса Бариш Шимшек ва Хусейин Гечеклар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс 20 февраль куни Лондондаги “Стэмфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!