"Челси" - "Бавария"нинг сўнгги қарама-қаршилигида Лэмпард жамоа сардори эди

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида "Челси" ва "Бавария" клублари ўзаро тўқнаш келадиган бўлди.

2012 йилдан буён, бу жамоалар ЧЛда илк бор ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди. 2012 йилда, ЧЛнинг финалида "Челси" ва "Бавария" ўртасида беллашув бўлган ва 1:1 ҳисобида якунига етган ўйиндан кейин, лондонликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисоби билан ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритишган.

"Челси"нинг амалдаги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўша учрашувда жамоа сардори бўлган ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!