"Челси" - "Бёрнли": Матнли трансляция

Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Бёрнли" баҳси бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Вернер офсайдда қолиб кетди.

  • 90+'

    4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Рис Жеймс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 87'

    Мумбонго офсайдда қолиб кетди.

  • 84'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Алонсо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол қилди!   2-0!

  • 83'

    Пулишичнинг зарбасини Ник Поуп қайтарди!

  • 80'

    "Челси"да ўзгариш: Мейсон Маунт ўрнига Кай Хаверц майдонга тушди.

  • 77'

    "Бёрнли"да ўзгариш: Жоэль Мумбонго ўрнига Робби Брейди ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Рис Жеймс жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди! Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 73'

    "Челси"да ўзгариш: Хадсон-Одои ўрнига Рис Жеймс ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Уххх!!! Пулишичччч!!! У ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади! Гол бўлиши мумкин эди.

  • 69'

    Мейсон Маунт хавфли вазиятдан унумли фойдалана олмади. Тўп олдириб қўйилди.

  • 66'

    Каллум Хадсон-Одои жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

  • 63'

    "Бёрнли" футболчиси Жек Корк қўпол подкати туфайли огоҳлантирилди.

  • 62'

    Крис Вуд ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Йоханн Гудмунссон ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Крис Вуд майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 60'

    Эшли Вествуд Вернерга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 59'

    Каллум Хадсон-Одои жарима зарбаси ичига тезлик билан ёриб кирди ва зарба берди! Тўп рикошетдан сўнг дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

  • 58'

    "Бёрнли" аъзоси Дуайт МакНил бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    Ўзгариш: Матей Видра ўрнига Жей Родригес ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Эшли Вествуд дарвозага зарба берди, ҳимоячи уни қайтариб юборди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 54'

    "Челси" рақиб жарима майдони атрофида хавфли ҳужумлар ташкил этишмоқда.

  • 51'

    Позицион ҳужум якунида Хадсон-Одои қанотдан тўпни жарима майдони марказидаги Вернерга етказди, Тимонинг бош билан берган зарбасини эса Поуп қайтарди!

  • 50'

    Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ажойиб тарзда ўйинга киритиб берди, дарвозабон тўпга ҳаммадан эрта эга чиқди.

  • 48'

    Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 47'

    Маркос Алонсо жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Вернер берган зарбани ҳимоячи ташқарига чиқариб юборди.

  • 46'

    "Челси" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Темми Абрахам ўрнига Кристиан Пулишич ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча, "Челси" устун. Танаффус.

  • 45+1'

    Крис Вуд жарима зарбасидан тўпни ичкарига етказди, ҳимоячилар яхши жамоавий ўйин кўрсатиб тўпни узоқлаштиришди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Мейсон Маунт ўз шериги Тимо Вернер билан "девор" услубида чиройли ўйнаб, рақибларини ортда қолдиришмоқда.

  • 43'

    "Челси" тўпни назорат қилган ҳолда хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этмоқда.

  • 40'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Хадсон-Одоининг узатмасини Аспиликуэта дарвозага михлаб қўйди! 1-0!

  • 38'

    Хадсон-Одоининг узатмаси блокланди.

  • 36'

    Вернер худди боягидек зарба берди, бироқ унга яна куч етишмади. Поуп уни осонгина қайтарди.

  • 35'

    "Бёрнли" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади. Тўп аутга чиқиб кетди.

  • 34'

    Маунттт!!! Жарима майдончаси марказидан туриб берилган зарба дарвозадан анчагина юқорилаб кетди!

  • 34'

    Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечмоқда.

  • 33'

    Тимо Вернер жарима майдончаси ичида 1 футболчини ортда қолдирди, бироқ якунда зарба беролмади. Поуп тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.

  • 32'

    Аспиликуэтанинг узатмасини Ник Поуп эгаллаб олди, Алонсо зарба бера олмади. Қарши ҳужум.

  • 31'

    Зарбалар бўйича статистика: 7-0!

  • 29'

    Маркос Алонсо жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ Хадсон-Одои зарба бера олмади. Тўп "Бёрнли"га қайтди.

  • 26'

    Маркос Алонсонинг бош билан берган зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 25'

    Меҳмонлар аъзоси Дуайт МакНилл офсайдда қолиб кетди.

  • 23'

    "Бёрнли" футболчиси Метью Лоутоннинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмаси хавфли вазият ҳосил қилди, бироқ Тиаго Силва қаҳрамонлик эвазига жамоасини сақлаб қолди.

  • 20'

    "Челси" тўпни ўртача темпда назорат қилмоқда.

  • 18'

    Абрахам ва Тарковски бир-бири билан тортишиб кетди, ҳакам уларни оғзаки огоҳлантирди.

  • 17'

    Вернернинг жарима майдони ичига узатмаси омадсиз чиқди.

  • 15'

    Маунт тўпни Ковачичга оширди, жарима майдони ташқарисидаги Матео эса кучли ва аниқ зарба берди, бироқ дарвозабон учун бу зарба қийинчилик туғдирмади.

  • 14'

    Тимо Вернер жарима майдони чизиғи устидан зарба нуқтасига келди ва айланма зарба берди, Ник Поуп уни осонгина қайтарди.

  • 13'

    Маунт ўткир бурчакдан жарима зарбасини ижро этди, иккинчи қаватда "Бёрнли" футболчилари устунроқ.

  • 12'

    Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар уни қайтарди, Маунт тўп билан. Ҳимоячи унга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 11'

    Каллум Хадсон-Одои жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб зарба берди, рикошетдан сўнг тўп майдонни тарк этди.

  • 9'

    Маунт жарима майдони ичига узун кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни қайтарди.

  • 7'

    Мейсон Маунт жуда яхши ўйнади, дриблинг билан 2 футболчи ортда қолдирилди ва якунда берилган зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Хадсон-Одоининг жарима майдончаси ташқарисидан берган хавфли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвозадан ўйинга киритилади.

  • 5'

    Матео Ковачич жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, "Бёрнли" посбони Ник Поуп эса тўпга эрта эга чиқди.

  • 4'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. Позицион ҳужум майдон марказидан бошланяпти.

  • 2'

    "Бёрнли" футболчиси Эшли Вествуд қўпол ўйин кўрсатди ва бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 1'

    Бош ҳакам ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди. "Челси" футболчилари ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Бёрнли" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!