"Челси" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бироздан сўнг АПЛ 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 



  • 90'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Мане ўрнига Кёртис Жонес майдонга тушди.

  • 86'

    "Челси" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 84'

    "Челси" навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 82'

    Маунтнинг олисдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Келлехер тўпни эгаллаб олди. 

  • 79'

    Хаверц ўрнига Ходсон-Одои майдонга тушди. 

  • 77'

    Конате майдонда ётибди. Хаверц унинг юзига зарба бериб юборди. 

  • 75'

    Цимикас тўпни марказда йўқотишига бир баҳия қолди, бироқ якунда у яна тўпни эгаллаб олди. 

  • 72'

    Пулишичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 68'

    "Челси" тўп назоратини ўз қўлига олди. "Ливерпуль" қарши ҳужумда ўйнашга мажбур. 

  • 65'

    Бурчак зарбасидан сўнг тўп Салоҳга келиб тушди. У тўпни Цимикасга қолдирди. Цимикаснинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади. 

  • 62'

    Пулишичнинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Келлихен тўпни қайтарди. Бугун бу икки дарвозабон бир-биридан ажойиб сейвлар қайд этмоқда. 

  • 59'

    Мане ўз қанотидан ёриб кириб тўпни дарвозага йўллади, унинг зарбасидан сўнг яна Менди тўпни қайтарди. 

  • 57'

    Эдуар Менди Салоҳнинг олисдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг ажойиб реакция кўрсатиб, тўпни қайтарди. 

  • 55'

    Чалоба ҳимояда жуда ишончли ўйнади. Жота ва Мане билан тўп учун курашда у ғолиб чиқди. 

  • 52'

    Жотанинг зарбасидан сўнг Мендидан яна сейв ва яна офсайд. 

  • 51'

    Маркос Алонсо жарима майдонига кириб, кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 49'

    Чалоба Манега кетаётган тўпни майдондан чиқариб юборди. 

  • 47'

    Маненинг зарбасидан сўнг Менди тўпни қайтарди. Бундан ташқари, мазкур эпизодда офсайд ҳам бор эди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 2:2. 

  • 45'

    Маунтда ажойиб имконият вужудга келди, бироқ унинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 45'

    ГОООООООООООЛ! Ҳисоб 2:2 Пулишич Кантенинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди. 

  • 43'

    УХХХХХХ! Ковачичдан супер гол. Жарима зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Ковачич "Ливерпуль" дарвозасига тўхтатмай жойлаб қўйди. 

  • 40'

    Хаверцга нисбатан Милнер ўйин қоидасини бузди. "Аристократлар" яхши нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 38'

    Жота Чалобага нисбатан ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 37'

    Цимикаснинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди. 

  • 35'

    Салоҳ яхши вазиятга чиқиб борди ва ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди. Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 31'

    Ҳакам Маунтга қизил карточка кўрсатди, бироқ ВАРга юзланганидан сўнг қарорини ўзгартирди. 

  • 30'

    Жотанинг пасидан сўнг Менди тўпни эгаллаб олди. 

  • 27'

    ГОООООООЛ! Ҳисоб 2:0. Арнолднинг узатмасидан сўнг Салоҳ Менди дарвозасини ишғол этди. 

  • 24'

    Арнолнинг кучли зарбаси Алонсога тегиб қолди. "Ливерпуль" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 23'

    Жотанинг пасидан сўнг Салоҳ бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбаси Менди томонидан қайтарилди. Шунингдек, бу эпизодда офсайд ҳам бор эди. 

  • 21'

    "Челси" майдон марказида кучли прессинг уюштирмоқда ва тезлик билан рақибдан тўпни олиб қўймоқда. 

  • 19'

    Маунтнинг ажойиб узатмасидан сўнг Алонсо кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

  • 17'

    Жота Милнерга қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 14'

    "Челси" тўп назоратини тўлиқлигича ўз қўлига олди. 

  • 12'

    Маркос Алонсода ажойиб имконият вужудга келганди, бироқ бесамар. 

  • 9'

    ГООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Чалобанинг хатосидан сўнг Мане яхши вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 

  • 7'

    Арнолднинг хатосидан сўнг Пулишич дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Америкалик футболчи дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо Келлехер ўз ўрнида.  

  • 5'

    Салоҳ бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Менди ўз ўрнида. 

  • 3'

    "Челси" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Бироздан сўнг АПЛ 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!