"Челси" - "Реал" ўйинини 2 та шарҳловчи шарҳлайди

Бугун Европа Чемпионлар лигаси иккинчи ярим финалидан ўрин олган "Челси" - "Реал" ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Лондондаги ўйинни "Узрепорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади. Учрашувни Даврон Файзиев ҳамда Ҳасан Турдиалиев биргаликда шарҳлаб боради. Бу ҳақда Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Томонларнинг биринчи тўқнашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Мадриддаги беллашувда дастлаб Кристиан Пулишич 14-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Карим Бензема жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи гол муаллифига айланганди.

Ярим финалнинг яна бир баҳсида "Манчестер Сити" икки ўйинда ҳам ПСЖни мағлубиятга учратиб (2:1, 2:0), ўз тарихида илк бор финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
06/05/2021 03:50
Katta xolang sharxlamaydimi,baribir o'sha to'p, o'sha o'yinchilar.
&
Sash
05/05/2021 23:33
Davron aqlli realni muhlisi. Aqllilik qilib jonga tegadi. Rus kanalda kuraman yoki bez zvuk qilib kuraman.