"Челси" - "Вест Хем": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 14-турининг сўнгги баҳси бўлмиш "Челси" - "Вест Хем" учрашувини сайтимиз орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Челси" ўз уйида рақибини тор-мор этди ва 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Футболчилар чарчашгани боис ўйин темпи тушиб кетди. Ўйин натижаси аниқ.

  • 90+1'

    Вернер ҳужумда фол ишлатди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Вест Хем"да ўзгариш: Бовен ўрнига Фридриксон майдонга тушди.

  • 88'

    Кресуэллнинг узатмасини Аллер эгаллай олмади.

  • 86'

    Кантенинг жарима майдони ичида Вернерга берган узатмасини германиялик форвард зарба билан якунлади, дарвозабондан сейв.

  • 85'

    Майдон марказида кучли ва аниқ узатмалар амалга оширилмоқда.

  • 84'

    Лэмпард 3-ўзгаришни амалга оширди: Пулишич майдонни тарк этиб, Хаверц унинг ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Ўйин темпи бироз тушди. Натижа деярли аниқ.

  • 82'

    Дарвозага зарбалар бўйича статистика: 11-6; аниқ зарбалар бўйича эса 7-0!

  • 81'

    "Вест Хем" футболчилари шокда. 2 дақиқа ичида 2 гол, бу жуда ёмон кўрсаткич.

  • 80'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Темми Абрахамдан дубл! Жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олган Абрахам кучли зарбаси билан дарқозани ишғол этди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда! 3-0!

  • 79'

    Голдан сўнг "Челси" яна штурм уюштиряпти! Жуда хавфли!

  • 78'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Темми Абрахам Тимо Вернернинг пасидан сўнг дарвозани ишғол қилди ва ўйин тақдирини ҳал қилди! 2-0!

  • 77'

    Тимо Вернер қанотда тўпсизлантирилди. Бироқ тўп уларда қолди, аут ижро этилади.

  • 75'

    "Челси" тўпни йўқотди. Канте тўпни олдириб қўйди.

  • 74'

    Огбонна ҳимояга келиб, фаол ўйини эвазига ҳужумни тўхтатиб берди.

  • 73'

    "Вест Хем" футболчиларининг кетма-кет икки зарбасини Эдуар Менди бартараф этди! Даблсейв!

  • 72'

    Эмерсон рақибига нисбатан фол ишлатди, ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 71'

    Сўнгги ўн дақиқадаги тўп назорати статистикаси: 33-67! "Вест Хем" ҳазиллашмаяти.

  • 70'

    Бовеннинг қанотдан юқорилатиб берган узатмасига бирон футболчи эгаллай олмади ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 69'

    Тўп учун кураш асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 68'

    Кресуэллнинг қанотдан узатган тўпини Бенраҳма дарвозага йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 67'

    "Вест Хем" ҳужумларда фаоллашди. Балки бу "Челси"нинг сустлашганидандир?

  • 66'

    "Вест Хем"да ҳам ўзгариш амалга оширилди: Форналс майдонни тарк этиб, Бенрахма ўйинга қўшилди.

  • 66'

    "Челси"да ўзгариш: Жоржиньо ўрнига майдонга Матео Ковачич тушди.

  • 65'

    Себастьян Аллерда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 64'

    Деклан Райс фаол ўйнаб жарима майдони ичига узатма амалга ошириб кўрди, ҳимоячилар эса рақибиги тўпни бериб қўймади.

  • 63'

    Аарон Кресуэлл тезкорлик билан бурчак зарбасини ижро этди. Муваффақиятсиз.

  • 62'

    Мейсон Маунт бурчак зарбаси ижро этди, тўп яна бир бор йўқотилди.

  • 61'

    Пулишичнинг ажойиб узатмасини ҳимоячилар қийинчилик билан жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 60'

    "Челси"нинг ўнг қанот ҳужумида Маунт ва Пулишич бир-бирига тўпни узатган бўлса, Соучекнинг бир ўзи уни бартараф этди.

  • 59'

    Маунт рақибини чалиб йиқитди, бош ҳакам фол белгилади.

  • 58'

    "Вест Хем"нинг жарима зарбасидан берган узатмасини Огбонна бош билан зарбаси орқали муваффақиятсиз якунланди.

  • 57'

    "Вест Хем" бурчак тўпидан ўта хавфли вазият юзага келтирди, паслатиб узатилган тўпни аввал Вернер қайтарди. Қайтган тўпга Бовен зарба берди, бу сафар Зума фаол.

  • 56'

    "Вест Хем" ўз майдонидан чиқишга уринмоқда, бироқ бу ўта қийин кечяпти.

  • 54'

    Зума рақиб узатмасини боши билан дарвоза ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини Кресуэлл ижро этди, тўпни Абрахам боши билан узоқлаштирди.

  • 53'

    Худди шу ҳолат энди "Вест Хем" билан. Фақат "Челси"да кусли прессинг бўлмоқда.

  • 52'

    "Челси" узун-узун паслар билан ўз майдонида тўпга эгалик қилмоқда.

  • 51'

    Фабиански оёғида оғриқ билан бўлса-да, ўйинда қолишга қарор қилди.

  • 50'

    Лукаш Фабиански ўйинни давом эттира олмайди чоғи. У тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 49'

    Абрахам қанотда ажойиб рейд уюштирди ва узатма амалга оширди, бироқ Вернер дарвозабон билан урилиб кетганлиги боис зарба бера олмади.

  • 48'

    Кресуэллнинг қанотдан ҳаволатиб жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Аллер боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ унга анча аниқлик етишмади.

  • 47'

    Майдон марказида кечган кетма-кет хатоларга қарамай тўп барибир "Челси"да қолди. Ҳужумда улар.

  • 46'

    2-тайм бошланди! "Челси" таймни бошлаб берди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Крис Кавана жамоаларнинг танаффусга чиқишига рухсат берди. Биз ҳам 15 дақиқа тин оламиз.

  • 45+2'

    Амалга оширилган умумий паслар сони: 269-185!

  • 45+1'

    Пулишич жарима майдони ичидаги палапартишликдан фойдаланиб зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 45+'

    Жоржиньода барчаси жойида. Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Тўпга чиқиш учун курашда Жоржиньо кичик жароҳат олганга ўхшайди. 

  • 43'

    Эмерсон бурчак тўпи ижро этди. Бироқ унинг биронта жамоадоши ҳам тўпга эга чиқа олмади.

  • 42'

    Пулишичнинг пасини Вернер дарвозага йўналтирди, дарвозабон эса оёқлари орасидан ўтиб кетмасидан қийинчилик билан уни қайтарди! Бурчак зарбаси.

  • 40'

    "Вест Хем"нинг ҳужумидаги сўнгги узатмани Жоржиньо оёғи билан қайтариб қолди ва дарвозабон уни эгаллаб олди.

  • 39'

    Эмерсон тезкорлик билан 2 футболчини ортда қолдирди, бироқ учинчисига келиб тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 38'

    Ҳимояда аниқ ўйнаган "Вест Хем" "Челси"ни тўпсиз қолдирди.

  • 37'

    "Вест Хем" яримҳимоячиси Соуфалнинг қанотдан амалга оширган узатмаси жуда юқорилаб кетди.

  • 36'

    Тўп назорати бўйича айни дамдаги статистика: 65-35. "Челси"да деярли икки баравар устунлик.

  • 35'

    Маунт ҳамма жойда фаол. Унинг ёрдами ҳимояда ҳам фойда келтирмоқда.

  • 34'

    Меҳмонлар рақиб майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 33'

    "Вест Хем"нинг ўнг қанотдан амалга оширган иккала кроссини ҳам Тиаго Силва қайтарди! Ҳақиқий жангчи!

  • 32'

    Кристиан Пулишич раиб жарима майдони ичига дриблинг ишлатиб ёриб кирди ва зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ тўп узоқлашиб кетди.

  • 30'

    Боуэннинг голи фол сабабли бекор қилинди.

  • 29'

    Соучекнинг узатмасидан сўнг Боуэн дарвозага зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ унинг Тиаго Силвага нисбатан қоидани бузиши оқибатида барчаси барбод бўлди.

  • 29'

    Жоржиньо ҳужумда фол ишлатди. "Вест Хем" жарима тўпи тепади.

  • 27'

    Меҳмонлар ижро этган бурчак зарбасини Нобл дарвозага тўғирлай олмади. Ҳимоячилар фаол.

  • 26'

    "Вест Хем" футболчиси берган зарбани Зума боши билан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 25'

    "Болғачилар" футболчиси Кресуэлл қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва узатма амалга оширди. Зарбага айланиб кетган узатмага бироз аниқлик етишмади.

  • 24'

    "Вест Хем" футболчисининг қанотдан узатган тўпини Зума узоқлаштирди.

  • 23'

    Тўп майдон марказида 2 жамоа вакиллари томонидан назорат қилинмоқда.

  • 21'

    "Челси" бехато ўйнамоқда. Узатмалар ва ҳужумлар аниқ, хавфли. Меҳмонлар ҳужумга ўтишга қийналмоқда.

  • 20'

    Кантенинг қўпол хатоси туфайли Аллер бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ Аспиликуэта тезлиги билан уни тўпсизлантирди.

  • 19'

    Эмерсон фаол. Унинг қанотдан амалга оширган 2-кросси ҳам хавфли чиқди, бироқ ҳимоячилар боши билан тўпни узоқлаштирди.

  • 18'

    Мейсон Маунтга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини унинг ўзи ижро этди ва узатмани ҳимоячилар узоқлаштирди. Қайтган тўпни Вернер узатди, яна ҳимоячилар.

  • 17'

    "Челси" бироз тин олди. 15 дақиқа давомида олдинга ўтган "кўклар" энди бироз секинлашди.

  • 15'

    "Аристократлар" рақиб жарима майдони яқинида 2-3 дақиқадан бери хавфли ҳужум ташкил этмоқда. Бироқ ҳаммаси Аспиликуэтанинг тўпга улгурмаганлиги сабабли якун топди.

  • 13'

    "Челси" "Вест Хем"нинг қарши ҳужумини осонлик билан бартараф этди.

  • 12'

    Маунтнинг жарима майдони ичидан узатган ўта қулай узатмасига Вернер ҳам Абрахам ҳам эгалик қилолмади! Гол бўлиши мумкин эди.

  • 11'

    Маунтнинг бурчакдан узатган узатмасини ҳимоячи боши билан жарима майдони ичидан узоқлаштирди. Ҳужум 2-темпда давом этади.

  • 9'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан Мейсон Маунт узатган тўпни Тиаго Силва боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 8'

    "Челси"да мажбурий ўзгариш: Чилуэлл ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлгач, унинг ўрнига Эмерсон майдонга тушди.

  • 7'

    Жаримадан берилган узатмани дарвозага бирга-бир вазиятда жойлаб қўйган Деклан Райснинг голи офсайд сабабли бекор қилинди.

  • 6'

    Мейсон Маунт Аллерга нисбатан ўйин қоидасини бузди. "Вест Хем"да жарима зарбаси.

  • 5'

    Чилуэлл майдон ташқарисига чиқди. Ўйинни давом эттириш-эттирмаслиги аниқ эмас.

  • 4'

    Бен Чилуэлл майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди. "Челси"да илк дақиқаларданоқ мажбурий ўзгариш кўрамиз шекилли.

  • 3'

    "Вест Хем" футболчиси Себастьян Аллер офсайдда қолиб кетди.

  • 2'

    Пулишич қанотдан узатилган тўпни жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага йўналтирди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 1'

    Дастлабки дақиқадан "Вест Хем" футболчилари позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. "Челси" фаоллик билан тўпни олиб қўйди.

  • 1'

    Бош ҳакам Крис Кавана ҳуштаги янгради ва учрашув бошланди! 

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ ўйинини тун ярмидан оққанда томоша қилиш гаштини ҳис этаётганимиздан хурсандмиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Челси" ҳамда "Вест Хем" жамоалари ўртасидаги "Лондон дербиси" бошланиш арафасида турибди. Уни сайтимиз сизга матнли кўринишда тақдим этади. Учрашувни Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!