"Челси" - "Вулверхэмптон": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Абрахамнинг хавфли қарши ҳужумдан сўнг берган зарбаси тўғри дарвозабон қўлларига бориб тушди.

  • 90+'

    Аспиликуэта қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Ковачич ва Маунт майдондан олинди. Улар ўрнида Педро ва Лофтус-Чик ўйнайди.

  • 84'

    Жота ўрнига Жордао майдонга тушди.

  • 83'

    Дендонкер рақибини очиқчасига қўли билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 78'

    Жиру ва Пулишич захирага олинди. Абрахам ва Хадсон-Одои ўйинни давом эттиришади.

  • 77'

    "Челси"нинг ажойиб комбинацияси Пулишичнинг хаввфли зарбаси билан якунланди. Бироз кучлироқ зарба берилгани оқибатида тўп трибуналар томон кетди.

  • 74'

    Жаримадан Алонсо тўғридан тўғри зарба берди. Бурчак зарбаси.

  • 73'

    Коуди жарима майдони ёнгинасида Пулишичга нисбатан қоидани бузди.

  • 68'

    Чанқоқ босиб олиш учун танаффус эълон қилинди.

  • 62'

    Моутиньо майдон марказида Ковачични тўхтатиб қолди. Ҳакам бу гал кечирди.

  • 59'

    Поденс Доэрти ўрнига майдонга тушди. 

  • 57'

    Диого Жотанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 52'

    Маунтнинг Пулишичга узатган тўпига америкалик футболчи мослаша олмади.

  • 52'

    Адама Траоре ўнг қанотдаги шеригини яхши имкониятга чиқариб юборганди. Бироқ Доэрти тўпни кўпроқ ўзида сақлаб қолди.

  • 48'

    Хименес ҳужумда фол ишлатди.

  • 47'

    Педру Нету ўрнини Адама Траоре тўлдирди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Дарвоқе, аввалроқ Педру Нету ва Оливье Жиру сариқ карточка олишганди.

  • 45+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиру жамоадошлари томонидан узатилган тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабондан ўтди. Кейин эса Коудидан ёмонроқ позицияда турганига қарамай, зарба бера олди. 2:0.

  • 45+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маунт жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, гол урмоқда.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    "Челси" жуда қулай вазиятдан жарима тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 45'

    "Челси"нинг бурчак тўпидан сўнг "бўрилар" дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди.

  • 43'

    "Вулверхэмптон" футболчисининг қанотдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди. Кабалеро қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 39'

    Маунтнинг чап қанотдан узатган тўпига жарима майдони марказида Жиру зарба берди. Бироз ноаниқ. Патрисиу ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиши мумкин эди.

  • 38'

    Алонсонинг чапроқдан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. Лондонликларнинг узоқдан зарба йўллашдан бошқа иложи қолмаяпти.

  • 34'

    Тўп назорати "Вулверхэмптон"га ўтди. "Челси" ҳимояланишга мажбур.

  • 32'

    "Вулверхемптон" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. У рақиб билан тўқнашиб кетди.

  • 30'

    "Челси" футболчиларининг бир-бирини тушунмаслиги ортидан бир нечта вазият бесамар якунланди. Имкониятлар зарбагача етиб бормаяпти.

  • 25'

    Футболчилар чанқоқларини қондириб олишди.

  • 21'

    Диого Жота майдон марказидаги қўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 15'

    Жамоаларнинг ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти. Ҳимоячилар иккала тарафда ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда.

  • 12'

    "Челси"нинг дастлабки жарима зарбаси бесамар кетди. 

  • 11'

    Маркос Алонсо майдон марказида фол ишлатди. Ҳакам жим.

  • 8'

    Лондонликлар майдоннинг ўзларига ажратилган қисмида тўпни ушлаб туришибди.

  • 5'

    Мэтт Доэрти ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди. Бир футболчидан ўтди, кейинги футболчи эса уни тўхтатишга эришди. 

  • 2'

    "Челси" дастлабки дақиқаларда тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!