"Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" Суперлигадаги муваффақиятсизликдан сўнг ўз имижини қандай ошириш йўлини топди
"Челси", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари мавсумолди мини турнирни ўтказиш учун ўзаро музокаралар олиб бормоқда.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, Лондон клублари мусобақани ўз стадионларида “Евро-2020” якуни (14 июль) ва премьер-лига стартига (14 август) қадар ўтказмоқчи.
Турнирлардан тушган маблағларнинг аксарияти хайрия маблағларига сарфланади.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад - Европа Суперлигасига қўшилган клубларнинг мухлислар олдида имижини оширишдан иборат.
Муваффақиятсизликка учраган Европа Суперлигасига "Челси", "Тоттенхэм" ва "Арсенал"дан ташқари "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" каби АПЛнинг бошқа клублари ҳам қўшилган эди. Аммо мухлисларнинг норозиликлари сабаб уларнинг барчаси Суперлигадан чиқишга мажбур бўлди.
Фикрлар