“Челси”, “Бавария” ва “Реал” чемпион футболчини талашмоқда

“Манчестер Сити”нинг Англия премьер-лигасидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшган Раҳим Стерлинг ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.

Англиялик ҳужумкор футболчининг бош мураббий Хосеп Гвардиола билан муносабати тез-тез бузилиб туради. Шу боис Стерлинг келаси йили якунланадиган шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Вазиятни яқиндан кузатиб турган “Челси” ҳужум чизиғини айнан мана шу футболчи ёрдамида кучайтирмоқчи. Тухель “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоладан фарқли равишда Стерлингнинг ўйини юқори баҳоламоқда.

Бундеслига ғолиби “Бавария” ва Чемпионлар лигасида зафар қучган “Реал” ҳам Раҳим Стерлингга ўз сафидан жой беришга тайёр.

27 ёшли ҳужумкор футболчи Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан олдин ўзига доимий ўйин амалиёти берадиган жамоа билан ҳамкорлик қилишни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!