“Челси”, “Ман Сити” ва Ювентус” Испания терма жамоаси аъзосига харидор
“Вильярреал” ҳимоячи Пау Торресга Европанинг кўплаб топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, 3 та гранд жамоа испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
“Сариқ сув ости кемаси” Торреснинг трансфери бўйича музокара ўтказишга тайёр. Пау учун асосий даъвогарлар: "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ювентус". Потенциал харидор испанияликнинг трансфери учун тахминан 55 миллион евро тўлаши керак бўлади. Аммо ҳозирча бу суммани бермоқчи бўлган жамоа йўқ.
“Тransfermarkt” портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
25 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум “Вильярреал”нинг Ла Лига доирасидаги 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобида бешта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар