“Челси” 13 нафар футболчи кетганини эълон қилди

Якунланган мавсумда ўз олдига қўйилган мақсадларга эриша олмаган “Челси” таркибини тозалашни бошлаб юборди.

Клуб раҳбарияти 13 нафар футболчи жамоани тарк этаётганини тасдиқлади. Машҳур футболчилардан Тьемуэ Бакайоко ҳам ўзига бошқа иш топиши керак. Бу футболчи 2017 йили “Монако”даги зўр ўйини туфайли трансфер қилинган эди.

“Аристократлар” франциялик футболчини олиб келиш учун 45 миллион евро сафрлаган. Охир-оқибат бу омадсиз трансфер бўлиб чиқди.

“Челси”ни тарк этадиган ўйинчиларнинг аксарияти асосий таркибга киришни уддалай олмаган ёшлардир.  Хусусан, раҳбарият Деррик Абу, Принц Адегоке, Натан Бакстер, Хуан Карлос Кастильо, Брайан Бенжамин Фиабема, Жо Сэмюэль Хэй, Генри Лоуренс, Сэм Макклелланд, Дюжон Энрикес Стерлинг, Амари Силко, Итан Жеймс-Уэйди ва Жейден Уэрх билан хайрлашишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!