"Челси" 15 ёшли футболчи учун миллионларни сарфлашга тайёр

Эквадорнинг "Индепендьенте Дель Валье" клуби ярим ҳимоячиси Кендри Паез "Челси"га ўтишга яқин турибди.

Футболчи ҳозирда 15 ёшда. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. “Кўклар” билан шартнома имзолагандан сўнг Паес яна икки йил "Индепендьенте Дель Валье"да тўп тепади.

Маълумот ўрнида, Эквадор чемпионатининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи 4 учрашувда 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!