"Челси" 17 йил ичида бу ишни биринчи марта "уддалади"

Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Челси" сафарда "Фулхэм"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Аристократлар" охирги марта 2006 йилнинг март ойида лондонликларга қарши ўйинда мағлуб бўлганди. Ўшандан бери "кўклар" "Фулхэм"ни 13 марта мағлуб этган ва яна 8 марта дуранг ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Грэм Поттер жамоаси охирги 8 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!