“Челси” 17 ёшли вундеркинд учун “даҳшатли” сумма сарфлайди

“Челси” мутасаддилари олис Бразилиядан янги истеъдод эгасини олиб келиш бўйича иш бошлади.

“Пальмейрас”нинг 17 ёшли қанот ҳужумчиси Эстеван Виллиан учун “аристократлар” катта харажат қилишга тайёр.

Виллианни Бразилияда Мессиньо деб аташади. Унга “Барселона” ҳам харидор бўлмоқда.

UOL нашрга кўра, “Челси” рақобатчиларини ортда қолдириш учун Мессиньога ҳали 18 ёшига тўлмасидан келишувга кўндирмоқчи.

Бунинг учун “Челси” раҳбарияти ўйинчини тарбиялаган “Палмейрас”га дарров 30 миллион евро тўлайди. Кейинроқ эса, клуб ғазнасига яна 20 миллион евро бонус сифатида ўтказиб берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!