“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?

Мавсумни кутилган даражада ўтказа олмаган “Челси” молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслиги учун бир неча ўйинчиси билан хайрлашишига тўғри келади.

Клуб раҳбарияти соф фойда олиш учун биринчи навбатда “Челси” тарбияланувчиларини сотишга эътибор қаратади.  

Экспертлар “аристократлар” сафини тарк этадиган футболчилар рўйхатини шакллантирди.

Конор Галлахер – клуб бу футболчи трансферидан 60 миллион фунт даромад кўришни кўзлаган. У ҳар қандай жамоада ўйнаб кета олади.

Иан Маатсен – “Боруссия”га ижарага жўнатилган футболчининг ўйини очилиб кетди. Дортмундликлар уни ўз сафида олиб қолмоқчи. Бунинг учун 35 миллион фунт керак.

Трево Чалоба – мавсум охирида ўйин амалиётига эга бўла бошлаган марказий ҳимоячи 25-30 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Льюис Холл – бу футболчини ижарада ўйнатаётган “Ньюкасл” 28 миллион фунт тўлашга розилик берган.

Шунингдек, Ромелу Лукаку (“Рома”) ва Кепа Аррисабалага (“Реал”) каби қимматбаҳо ўйинчилар ҳам ижара муддати тугагач, ўзларига янги жамоа топиши керак. Раҳим Стерлингни эса, Саудия Арабистонига жўнатиб, лондонликларга ғазнага катта пул туширмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!