“Челси”: 220 миллион фунтга икки тўпурарни оламиз ва биз чемпион бўламиз!

“Челси” хўжайини Тодд Боули Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқиш масаласини кучли ўйинчиларни олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи.

Клуб раҳбарияти иккита юқори савияли тўпурар – Виктор Осимхен ва Эйван Тоунини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

“Наполи”ни нигериялик ҳужумчини қўйиб юборишга кўндириш учун “аристократлар” 140 миллион фунт тўлашга тайёр. Неаполликлар айнан мана шу сумма атрофидаги бадал пулини кутиб турибди.

Дисквалификацияси январда якунланадиган Эйван Тоуни учун ҳам “Челси” вакиллари ҳужумчига эгалик қилувчи “Брентфорд” рад этолмайдиган сумма – 80 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Тодд Боули жами 220 миллион фунтга олинадиган мана шу икки тўпурар жамоани чемпионга айлантиришига ишоняпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!