“Челси”, 35 миллион еврога футболчингни бизга бер!
“Челси” ҳужумчиси Лиам Делап келаси мавсум олдидан жамоасини ўзгартириши мумкин. Англия Премьер-лигасининг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Эвертон” бу футболчини ўз сафга қўшиб олмоқчи.
Daily Mail нашри хабарига кўра, ливерпулликлар трансфер бўйича 30 миллион фунт стерлинг (қарийб 35 миллион евро) миқдори кўрсатилган таклиф тайёрламоқда.
Бош мураббий Дэвид Мойес Делапни ёзги трансфер ойнасининг устувор мақсадларидан бири, деб ҳисобламоқда ва унинг ёрдамида ҳужум чизиғини жонлантирмоқчи.
Бироқ асосий муаммо – футболчининг нархи. “Челси” Делап учун 40 миллион фунтдан ортиқ (46 миллион евро) маблағ талаб қилмоқда.
Ҳужумчига “Ньюкасл” ҳам қизиқиш билдираётгани “Эвертон”нинг трансферини қийинлаштириши айтилмоқда.

Фикрлар