
"Челси" афсоналари "Интер" афсоналарига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди (фото)
“Интер” ҳамда “Челси” клуби афсоналари англиялик машхур футболчи Рэй Уилкинс хотирасига бағишлаб ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
Эсатиб ўтиш лозимки, сўнгги йилларда “Челси” клубида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият юритиб келган Уилкинс жорий йилнинг апрелида 61 ёшида вафот этган эди.
Икки гранд клубларнинг афсоналари иштирокидаги ўйин якунда 4:1 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг фойдасига ҳал бўлди. Учрашувда Георгиос Карагунис дубль қайд этган бўлса, Марко Матерацци ва Давид Суасолар ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. “Аристократлар”нинг ягона жавоб тўпига эса Роберто Ди Маттео муаллифлик қилди.
Фикрлар