"Челси" Алонсонинг нархини эълон қилди

  • 15 декабрь, 2019, 16:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин.

Tecno

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 28 ёшли испаниялик футболчининг трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Унга эса "Атлетико" Мадрид клуби асосий даъвогар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алонсога "Реал" ва "Интер" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Алонсо жорий мавсум “Челси” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!