"Челси" аргентиналик истеъдод билан шахсий келишувга эришди, муаммо унинг трансфер суммасида
Аргентина миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттиради.
Таниқли инсайдер Николо Скира тарқатган хабарга кўра, футболчига "Челси"дан жиддий қизиқиш бор. Лондонликлар 21 ёшли плеймейкер билан шахсий келишувга эришган.
Томонлар 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Энцонинг ўзи йилига 10 миллион евро маошга эга бўлади. Трансфер расмийлаштирилиши учун "Челси" ва "Бенфика" Фернандеснинг нархи борасида бир қарорга келиши лозим. Португалия клуби ўз вакили учун 120 миллион евро сўрамоқда.
Ярим ҳимоячи терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга чиқди.
Фикрлар