"Челси" Асенсиони ўз сафида кўрмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ёзда “Челси”нинг асосий трансфер нишонига айланади. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “аристократлар” 22 ёшли испаниялик футболчи учун “қироллик клуби”га Н'Голо Кантени беришга ҳам тайёр.

Таъкидлаш лозимки, франциялик футболчи жорий мавсум “Челси” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ўз навбатида 51та ўйинда иштирок этган Асенсио ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!