"Челси" асосий таркибига кира олмаётган футболчи "Барселона"га ўтмоқчи

  • 15 февраль, 2023, 14:32
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ клубига қайтиши мумкин.

"Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, габонлик футболчи фаолиятини яна "Барселона" либосида давом эттирмоқчи. У ёзда клубни тарк этганига афсусланган.

Айни пайтда у "аристократлар" асосий таркибига кира олмаяпти. Бош мураббий Грэм Поттер уни ўз режаларига киритмаяпти. Лондонликлар раҳбарияти ҳам ундан иложи борича тезроқ қутулмоқчи.

Обамеянг жорий мавсум "Челси" таркибида АПЛда атиги 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!