"Челси" Азарнинг ўрнига 2 нафар футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ёзда “Реал”га ўтиши айтилаётган бельгиялик вингери Эден Азарга ўринбосар қидирмоқда.
Telefoot нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” айни дамда ушбу ўринга 2та футболчининг номзодини кўриб чиқишмоқда. Булар "Барселона"дан Филиппе Коутиньо "Лилл"дан Николя Пепелардир.
Маълумот учун, 28 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 100 млн еврога баҳоланмоқда.
23 ёшли Пепе эса бу мавсум “Лилль” таркибида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва 20та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар