"Челси" Бакойокни "Милан"га арзонроқ сотишни хоҳламади

  • 31 марта, 2019, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек "Милан" мавсум якунлангач "Челси"дан франциялик ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайокони тўлиқ сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Tecno

"Россонерилар"да 35 миллион евро ва 3 млн евро бонус эвазига 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” ушбу трансфер учун “Челси”дан озроқ чегирма қилишни сўраган, аммо, якунда рад жавобини олишган. “Аристократлар” Бакойокони “Милан”га 40 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Бакойоко жорий мавсум миланликлар сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию