"Милан" Бакайокони тўлиқ сотиб олмоқчи

"Милан" клуби раҳбарияти ўтган ёз "Челси"дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайокони тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” бош мураббийи Женнаро Гаттузо 24 ёшли француз футболчисининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқда. Шу боис миланликлар уни ҳар қандай маблағ эвазига бўлса ҳам сотиб олишга тайёр. Айни дамда эса “аристократлар” ушбу футболчисини 35 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

“Милан” ушбу маблағни топиш учун  Франка Кессьени сотиб юбормоқчи. Унга эса “Арсенал”дан жиддий таклифлар бор.

Маълумот учун, Бакайоко жорий мавсум “Милан” сафида жами 22та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!