"Челси" "Барселона" футболчиси борасида музокара бошлади

  • 23 октября, 2022, 20:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг трансфер бозорида яна асосий мавзуга айланди. Ёзда каталонияликлар маошни тушириш учун голландиялик билан хайрлашишга ҳаракат қилишди, бироқ Де Йонгнинг ўзи ҳеч қаерга кетишни истамади.

Tecno

Ярим ҳимоячи ҳамон Европанинг топ клубларининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, ҳозирда "Челси" футболчи учун "Барселона" билан музокара олиб бормоқда. Очиғи, музокаралар жараёнидаги кўп нарса футболчининг хоҳишига боғлиқ бўлади.

25 ёшли Френки де Йонг жорий мавсум “Барселона” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. "Тransfermarkt" портали голландиялик футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию