«Челси» «Барселона» ҳужумчисини сотиб олиш бўйича таклиф беришга тайёр

  • 03.06.2026 02:11
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яна Англия чемпионатига қайтиши мумкин. У аввал «Манчестер Сити» таркибида ҳам тўп сурган, деб ёзмоқда Fichajes нашри.

Манба маълумотича, футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» жиддий қизиқмоқда. Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида Торрес учун тахминан 55 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Ферран Торрес 2025/26 йилги мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 49 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!