Асосий мазмунга ўтиш

«Челси», «Барселона» ва «Бавария» 19 ёшли ҳимоячини кўзламоқда

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Брайтон» ҳимоячиси Лука Вушковичга «Челси», «Барселона» ва «Бавария» қизиқмоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф йўқ.

«Брайтон» клуби футболчиси Лука Вушковичга «Челси», «Барселона» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда TEAMtalk.

Маълумотларга кўра, ушбу жамоалар 19 ёшли хорватиялик ҳимоячининг ривожланишини диққат билан кузатиб боряпти ва келаси ёзда уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча бирор клубдан расмий таклиф йўқ.

Вушкович бир неча ой олдин «Гамбург»даги муваффақиятли ижарадан сўнг «Тоттенхэм» таркибидан «Брайтон»га ўтган. Келишув умумий қиймати бонуслар билан бирга 50 миллион фунтгача етиши мумкинлиги айтилмоқда. Ёш ҳимоячи шундан бери инглиз клуби асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Нашр манбаларига кўра, футболчининг ўзи айниқса «Бавария» вариантига ёпиқ эмас ва бундай трансфер имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ мюнхенликлар аввало таркибдаги марказий ҳимоячилардан бирини ёки бир нечтасини сотиб, жамоада бўш ўрин очиши керак бўлади.

«Брайтон» эса ҳозирча Вушковични сотишга шошилмаяпти. Футболчи билан тузилган шартнома 2031 йилгача мўлжаллангани қайд этилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ