"Челси" "Барселона"да тарбияланган "Лацио" футболчисини сотиб олмоқчи
"Лацио" ярим ҳимоячиси Рауль Моро фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Lazio Siamo Noi нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Рим клуби 18 ёшли футболчини 2019 йилда “Барселона”дан 6 млн еврога сотиб олган. У каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади.
Моро 2019/20 йилги мавсумда “Лацио”нинг асосий жамоасида 1 та ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда у бирорта ҳам ўйинда қатнашмади.
Фикрлар