"Челси" Батшуайини "Боруссия"га сотишга тайёр, агар...

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти қишда “Челси”дан ижарага олинган ҳужумчи Миши Батшуайининг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи.

Daily Mail нашрининг ёзишича “аристкратлар” бельгиялик футболчини қўйиб юборишга қарши эмас, фақат бунинг эвазига дортмундликлардан АҚШлик ярим ҳимоячи Кристиан Пулишични талаб қилмоқда. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ “Боруссия” раҳбарияти Пулишич 100 млн евродан камига сотилмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Батшуайи “Боруссия”га келганидан буён жами 3та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!